Қадимий шаҳарга замонавий қизиқиш
Айни кунларда кузнинг салқин ҳавоси билан янада ўзгача тароват касб этган Бухоронинг тарихий маркази хорижий ва маҳаллий сайёҳлар билан гавжум.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойида Бухоро вилоятига 2 миллион 608 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Хорижий меҳмонларга кўрсатилган туристик хизматлар натижасида туризм экспорти ҳажми 745,2 миллион АҚШ долларига етди. Шунингдек, республикамизнинг бошқа ҳудудларидан 4 миллион 632 минг нафар маҳаллий сайёҳ Бухорога келди.
[gallery-31809]
Сайёҳлар оқимининг ортиши билан бир қаторда, вилоятда туризм инфратузилмасини кенгайтириш ва хизматлар сифатини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, янги жойлаштириш воситалари, жумладан, меҳмонхоналар, хостеллар, оилавий меҳмон уйлари ва квартиралар фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, 41 та туроператор ва турагент ўз фаолиятини бошлади.
Бухоронинг тарихий маркази ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шаҳарнинг минг йиллик тарихи, бетакрор меъморий обидалари ва ўзига хос маданий муҳити сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ, ЎзА