Қирғизистонда қишки туризм: дам олувчиларни қайси жойлар кутмоқда?
Декабрь ойи охири ва кейинги йил январь ойи бошида қирғизистонликлар қишки таътилга чиқиб, Янги йилни ҳам нишонлайди. Бу мавсум тоғ курортларига бориб, фаол дам олиш ва мамлакатнинг гўзал ҳудудларини томоша қилиш учун яхши имкониятдир.
“Кабар” ахборот агентлиги ёзишича, қишда ҳам баланд, оппоқ қорли тоғлари, тиниқ кўллари ва гўзал табиати билан сайёҳларни ўзига жалб қиладиган ушбу қардош мамлакатда қишки туризмни ривожлантириш ва дам олишни ташкил этиш учун қулай шароит яратилган. Навбатдаги қиш ҳам дам олувчиларни тоғ бағридаги оромгоҳлар ва қизиқарли қишки йўналишлар кутмоқда.
Қирғизистондаги энг машҳур дам олиш масканлари қаторига "Қоракўл”, "Орловка", "Чункурчак", "Қошқулоқ", "ЗИЛ", "Тўғуз-Булоқ", "Норус", "Қашқа-Сув", "Ўрик-Сой" ва "Тоо-Ашу" тоғ-чанғи базалари киради.
Бу йил Иссиқкўл вилоятидаги "Ala-Too Resort" тоғ синфи ҳам фойдаланишга топширилди. Хусусан, 1 декабрда биринчи босқич – "Jirgalang Resort" курортини очиш режалаштирилган.
А.Маматов, ЎзА