Параосиё ўйинларида навбатдаги медаллар
“Аичи-Нагоя–2026” Параосиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари енгил атлетика баҳсларида икки олтин, бир кумуш ва бир бронза медалга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида F46 класси бўйича ядро улоқтириш баҳсларида Каромат Омонова 13,16 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди ва Осиё рекордини ўрнатди. Ҳамюртимиз Шаҳинахон Йигиталиева эса 11,72 метр натижа билан бронза медаль соҳиби бўлди.
Узунликка сакраш бўйича T12 класси финалида ҳам Ўзбекистон вакиллари муваффақиятли иштирок этди. Ҳусния Олимжонова 5,46 метр натижа билан олтин медални қўлга киритиб, мусобақа рекордини янгилади. Ёқутхон Холбекова эса 5,44 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 41 та олтин, 42 та кумуш ва 43 та бронза, жами 126 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА