Пара таэквондочиларимизнинг навбатдаги муваффақиятлари
Дунёнинг 20 та давлатидан 75 нафарга яқин спортчи иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб иштирок этиб, жами 11 та медални қўлга киритди.
Жумладан, мусобақада Қудратилло Суннатов (-70 кг), Умаржон Мўйдинов (+80 кг), Умида Мамаражабова (-52 кг), Каромат Қосимова (-65 кг), Зулфия Бикбулатова (+65 кг) барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Финалга қадар ўтган беллашувларда муваффақиятга эришган Муҳаммадсодиқ Усмонов (-58 кг), Қудрат Ҳайдаров (-63 кг), Мадина Мусинова (-47 кг), Карима Мелиқўзиева (-57 кг) кумуш медалга эга чиққан бўлса, Отабек Аматов (-80 кг), Камола Расулова (-57 кг) бронза медаль билан тақдирланди.
Маълумот учун, V Пара Осиё ўйинлари 2026 йилнинг 18–24 октябрь кунлари Японияда бўлиб ўтади. Мусобақада Осиёнинг 45 та давлатидан спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Дастурдан 18 та спорт тури бўйича 19 та йўналишдаги 502 та медаль жамланмаси ўрин олган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА