Ўзбекистонда илк “Миллий” кредит карта — энди МКБАНКда!
Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ва замонавий молиявий хизматларни ривожлантириш йўлида муҳим қадам қўйилди. UZCARD миллий тўлов тизими ўзининг илк миллий кредит карталарини расман муомалага чиқарди.
UZCARD кредит картаси лойиҳасини мамлакатимиз банклари орасида биринчи бўлиб Микрокредитбанк (МКБАНК) амалиётга жорий этди.
2026 йил 25 июндан бошлаб UZCARD кредит картасини Микрокредитбанкнинг барча Банк хизматлари марказлари ва офисларида расмийлаштириш мумкин.
Кредит карта — бу банк томонидан ажратилган кредит лимити доирасида тўловларни амалга ошириш имконини берувчи замонавий тўлов воситасидир. У мижозларга харидларни қулай режалаштириш, кутилмаган харажатларни қоплаш ҳамда кундалик тўловларни қўшимча молиявий имкониятлар билан амалга оширишга ёрдам беради.
Оддий микроқарздан фарқли равишда, кредит картанинг бир қатор афзалликлари мавжуд:
· Қайта тикланадиган кредит лимити – фойдаланилган маблағ қайтарилгандан сўнг кредит лимити қайта тикланади ва ундан яна фойдаланиш мумкин.
· Қулай ва кенг қамровли тўловлар – UZCARD инфратузилмасига уланган савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд.
· Онлайн бошқарув – кредит лимити, қарздорлик ва тўловларни банкнинг мобиль иловаси орқали масофадан туриб назорат қилиш ва бошқариш мумкин.
МКБАНКнинг UZCARD кредит картаси мижозларга замонавий, қулай ва мослашувчан молиявий ечимлардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиб, мамлакатда кредит маҳсулотлари экотизимини ривожлантиришга хизмат қилади.
Банк Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида