Ўзбекистон зиёлилари миллий юксалиш йўлида бирлашмоқда
Ўзбекистон тарихида илк бор «Ўзбекистон зиёлилари кенгаши»нинг ҳудудий йиғилишлари бошланади. Унда мамлакат тараққиётида зиёлиларнинг ўрни ва долзарб масалалар муҳокама этилади.
Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор 10–14 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон зиёлилари кенгаши»нинг ҳудудий йиғилишлари бўлиб ўтади.
«Янги Ўзбекистон зиёлилари – миллий юксалиш таянчи» шиори остида ташкил этилаётган мазкур тадбирларда илм-фан, таълим, тиббиёт, адабиёт, маданият ва бошқа соҳалар вакиллари иштирок этади.
Йиғилишлардан кўзланган асосий мақсад – мамлакат тараққиётида зиёлиларнинг билим ва тажрибасидан самарали фойдаланиш, ҳудудлардаги долзарб масалаларни кенг муҳокама қилиш ҳамда уларнинг ечимига қаратилган амалий таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадбирлар давомида илгари сурилган ташаббус ва таклифлар умумлаштирилиб, «Ўзбекистон зиёлилари кенгаши»нинг республика йиғилишида тақдим этилади.
Мазкур учрашувлар зиёлиларни умуммиллий мақсадлар атрофида бирлаштириш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш ва мамлакат тараққиётига қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
ЎзА