Ўзбекистон волейбол федерацияси вакиллари AVC Бош ассамблеясида қатнашди
Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё волейбол конфедерациясининг (AVC) 26-Бош ассамблеяси йиғилиши ўтказилди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон волейбол Федерацияси вакиллари халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида бир қатор давлатларнинг волейбол федерацияларининг раҳбарлари, Осиё волейболининг етакчи экспертлари билан учрашувлар ўтказди.

Осиё қитъасида волейболни янада ривожлантириш, федерациялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро мусобақаларни ривожлантириш ҳамда волейбол бошқаруви ва ривожланиш дастурларини такомиллаштириш масалаларини қамраб олган ассамблеяда AVC фаолияти ва молиявий ҳисоботлари, федерацияларнинг иш тизими, ҳакамлар ва мураббийлар йўналиши, соҳил волейболи, тиббиёт ва ривожланиш қўмиталари таклифлари, шунингдек, AVC Конституциясини янгилаш масалалари муҳокама қилинди.
Т.Рўзиев, ЎзА