Асила Мирзаёрова "APC" атлетлар комиссияси аъзолигига номзод
Осиё Паралимпия қўмитаси (APC) Аичи-Нагоя-2026 ёзги Пара Осиё ўйинлари давомида Атлетлар комиссияси аъзолигига сайланадиган номзодлар рўйхатини эълон қилди.
2026–2030-йиллар давомида Осиё Паралимпия қўмитаси Ижроия кенгаши таркибида иш олиб борадиган Атлетлар комиссияси аъзолигига 10 нафар номзод кўрсатилди.
Эътиборли жиҳати, улар орасида маҳоратли пара спортчимиз, пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпиони, 2024 йилги ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиби Асилия Мирзаёрова ҳам бор.
Атлетлар комиссияси аъзолигига номзодлар таркибига эътибор қаратадиган бўлсак, улар 10 та давлат вакилларидан иборат.

Барчаси Осиё ва жаҳон миқёсидаги нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришган матонатли пара спортчилар саналади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 18-24 октябрь кунлари Японияда бўлиб ўтадиган V Пара Осиё ўйинларида қитъанинг 45 мамлакатидан 4 минг нафарга яқин пара атлет 18 та спорт турида совринли ўринларга даъвогарлик қилади.
Т. Рўзиев, ЎзА