Осиё ўйинлари: Кураш мусобақалари ўтказиладиган мажмуа билан танишилди
Маълумки, миллий спортимиз курашнинг “кичик олимпиада” саналган ёзги Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олганлиги азалий қадриятларимизнинг халқаро майдондаги ёрқин тантанаси сифатида қадрлидир.
Шу кунларда Японияда давом этаётган XX Осиё ўйинлари дастуридан 45 та спорт тури қаторида курашнинг алоҳида йўналиш сифатида ўрин эгаллаган.
Айни кунларда ўйинлар доирасида Кураш бўйича мусобақаларга тайёргарлик ишлари якуний босқичга кириб бормоқда.

Куни кеча Халқаро кураш ассоциацияси бош котиби Муҳаммад Реза Нассири ҳамда ИКА президенти маслаҳатчиси Умид Якубов Япониянинг Аичи шаҳрида кураш беллашувлари ўтадиган спорт мажмуасига ташриф буюриб, тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида уларга Япония кураш федерацияси президенти Ҳидео Камага ҳамда ХХ Осиё ўйинлари Ташкилий қўмитаси вакиллари ҳамроҳлик қилди.
Делегация аъзолари кураш мусобақаси ўтказиладиган асосий арена, спортчилар учун машғулот майдонлари, кутиш заллари ҳамда бошқа техник ва ташкилий инфратузилмаларни кўздан кечирди.
Ўрганишлар жараёнида кураш мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш, спортчилар ва расмийлар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Ташкилий қўмита вакилларига бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Эслатиб ўтамиз, 20-Осиё ўйинлари доирасидаги кураш мусобақалари 27–29-сентябрь кунлари “Aichi Prefectural Martial Arts Hall” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Т. Рўзиев, ЎзА