Ўзбекистон ва Дания ТИВ ўртасида сиёсий маслаҳатлашув йўлга қўйилади
Ўзбекистон ва Дания ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашув тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди.
Бу ҳақда мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди. Қайд этилишича, ҳужжат икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида мунтазам сиёсий мулоқот олиб бориш, долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш учун институционал асос яратади.
– Ишончимиз комилки, ушбу ташриф ўзаро ҳамкорликни янги ташаббус ва аниқ амалий натижалар билан бойитишга хизмат қилади, – деди Б.Саидов.
Д.Ҳакимов, ЎзА