Ўзбекистон - Россия медиа форуми: мулоқот, тажриба ва янги ташаббуслар (+видео)
Жорий йилнинг 9-10 ноябрь кунлари пойтахтимизда Ўзбекистон – Россия III медиафоруми ўтказилди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган анжуман икки мамлакатнинг медиа раҳбарлари, журналистлари, экспертлари ва маданият вакилларини бир майдонда жамлади.
Панел сессиялар давомида иштирокчилар ахборот соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма медиа лойиҳаларни амалга ошириш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, ишончли ахборот тарқатиш каби масалаларни муҳокама қилишди.
Форум доирасида хорижий медиа вакиллари билан ҳам суҳбатлар ўтказилиб, икки мамлакат ўртасидаги ахборот ҳамкорлиги, замонавий журналистиканинг долзарб вазифалари ва истиқболдаги қўшма лойиҳалар ҳақида фикрлар олинди.
Мусулмон Зиё,
Дониёр Ёқубов (видео),
ЎзА