Ўзбекистон – Россия медиа форуми иккинчи кунидан фоторепортаж
Пойтахтимизда III Ўзбекистон – Россия медиа форуми доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Ўзбекистон ва Россия ахборот соҳаси вакилларини бир майдонда жамлаган мазкур анжуман икки мамлакат медиатузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги ташаббусларни илгари суриш ҳамда тажриба алмашиш учун муҳим мулоқот майдони бўлмоқда.
[gallery-32435]
Форумнинг биринчи кунида журналистика ва медиа соҳасидаги замонавий тенденциялар, аудиторияга ахборот етказишнинг янги усуллари, миллий қадрият ва маданий меросни медиа воситалари орқали тарғиб қилиш масалаларига эътибор қаратилди. Қўшма ижодий лойиҳалар, аудиовизуал маҳсулотлар тайёрлаш ва рақамли технологиялардан фойдаланиш борасида ҳам фикр алмашилди.
Бугун форум иштирокчилари ушбу йўналишлардаги мулоқотларни янги мавзулар ва ташаббуслар асосида давом эттирмоқда.
Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА