Олти ой ичида қайси валютанинг қиймати энг кўп ошган?
"РИА Новости" валюта маълумоти таҳлилига кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойида долларга нисбатан қадри энг кўп ошган валюта сифатида Колумбия песоси 9,02 фоиз қимматлашган.
Нархи энг юқори 5 валюта қаторида Исроил шекели 6.59, Бразилия реали 5.91, Венгрия форинти 5.55, Қозоғистон тенгеси 4.22 фоиз мустаҳкамланган.
Россия рубли қадри долларга нисбатан йил бошидан бери 0.61 фоиз кўтарилган.
Энг кўп заифлашган Туркия лирасида пасайиш 7.91 фоизни ташкил этди. Шри-Ланка рупияси ҳам шунга ўхшаш салбий суръат намойиш қилиб, қийматини 7.81 фоиз йўқотган. Шунингдек, Жанубий Корея вони, Индонезия рупияси ва Руминия лейи ҳам долларга нисбатан жуда қадрсизланган валюталар рўйхатига киритилган.
С.Раҳимов, ЎзА