ОКМК пауэрлифтингчилари – Осиё чемпионлигини қўлга киритишди
Жорий йилнинг 6-9 август кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида спортнинг пауэрлифтинг тури бўйича Жанубий ва Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли халқаро мусобақада ОКМК пауэрлифтингчилари ҳам мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.
Жумладан, мураббий Александр Романенко бошчилигидаги вакилларимиздан 84 кг вазн тоифасида Елена Хардина Осиё чемпионлигига сазовор бўлди.
Шунингдек, 93 кг вазн тоифасида беллашган яна бир вакилимиз Константин Хардин ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмай Осиё чемпиони бўлди.

105 кг вазн тоифасида беллашган яна бир вакилимиз Шерзод Ҳусанбоев ўз ҳисобига Осиё чемпионлигини ёздириб қўйди.
74 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган вакилимиз Кемран Ширинов ҳам Осиё чемпионлигни қўлга қўлга киритди.

59 кг вазн тоифасида беллашган яна бир вакилимиз Иляс Хайруллин ҳам Осиё чемпиони бўлди.
Шу тариқа ОКМК пауэрлифтингчилари мусобақада жами бўлиб 4 та олтин медалларини жамғаришди.
Ҳокимбек Бохиров,
ОКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши
спорт ва жисмоний тарбия бўлими мудири