Нукус - Атирау - Нукус йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
Жорий йилнинг 29 ноябрь санасидан бошлаб Нукус ва Қозоғистоннинг Атирау шаҳри ўртасида мунтазам авиақатновлар амалга оширилади.
Қозоғистоннинг ғарбий қисмида, Каспий денгизининг шимоли-шарқий соҳилида, Урал дарёси бўйида жойлашган, Европа ва Осиё қитъалари ўртасидаги ҳудуд ҳисобланган Атирау шаҳрига парвозлар ҳар ҳафта якшанба кунлари ташкил этилади.
Янги авиақатнов Ўзбекистон ва Ғарбий Қозоғистон ўртасидаги транспорт алоқаларини янада қулайлаштириш, йўловчилар учун қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилади.
Авиачипталарни booking.uzairways.com сайти, Uzbekistan Airways мобил иловаси, авиакомпаниянинг савдо филиаллари ҳамда расмий агентликлари орқали харид қилиш мумкин.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири