Бўстонлиқда олтин куз
Куз фаслида Бўстонлиқ тоғлари ва боғлари ўзгача манзара касб этади. Дарахтларнинг сарғиш, зарҳал ва қизғиш тусга кирган барглари тоғ ёнбағирларига ажиб кўрк бағишлайди.
Тоғлар бағридаги дарахтзорлар, сокин жилғалар ва хазонрезги манзаралари бу фаслда янада жозибадор кўринади. Қуёш нурларида товланган барглар, тоғ сўқмоқларига тўкилган хазонлар кузнинг ўзига хос тароватини намоён этади.
Айниқса, тоғ ёнбағирларидаги ранг-баранг дарахтлар ва узоқларга чўзилган тоғ тизмалари уйғунлиги кишига завқ бағишлайди. Бу манзаралар табиат қўйнида сайр қилиш, кузнинг сокин ва файзли дамларидан баҳраманд бўлиш истагини уйғотади.
[gallery-32247]
Бўстонлиқнинг кузги манзаралари фасллар алмашинуви табиатга қанчалик гўзал тус беришини яна бир бор намоён этади.
Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА