Навоий давлат университети ҳузурида Чўлланишга қарши курашиш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади
Навоий давлат университетнинг Ахборот-ресурс марказида Миср Араб Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва ерларни ўзлаштириш вазирлиги ҳузуридаги Чўл тадқиқотлари маркази ҳамкорлигида “Навоий давлат университети ҳузурида Чўлланишга қарши курашиш илмий-тадқиқот институти”ни очиш концепцияси”га бағишланган илмий семинар бўлиб ўтди.
Унда Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Санъатилло Ҳикматов, университет ректори Муҳиддин Калонов, Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит, барқарор ривожланиш ва чўлланишга қарши курашиш масалалари бўйича фаолият бошлаган маслаҳатчиси, мисрлик олим, профессор Аҳмад Абд Эл-Ати, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари, университет магистрантлари ва докторантлари иштирок этди.

Семинарда чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш, қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Миср Араб Республикасининг Чўл тадқиқотлари маркази билан халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тадқиқотлар олиб бориш, илғор тажриба алмашиш ва малакали мутахассислар тайёрлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ташриф якунида мисрлик олим, профессор Аҳмад Абд Эл-Ати университетга ишга қабул қилинди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири