«Насаф» бугун «Ал-Холдия»ни қабул қилади
Осиё чемпионлар лигаси–2 гуруҳ босқичининг 5-турида «Насаф» Баҳрайннинг «Ал-Холдия» жамоасига қарши майдонга тушади. Баҳс Қаршидаги «Марказий» стадионида соат 18:45 да бошланади.
Баҳрайндаги илк учрашув 0:0 ҳисобида якунланган эди. Ҳозир икки жамоада ҳам 4 очко бор. «Насаф» тўплар фарқи эвазига учинчи, «Ал-Холдия» эса тўртинчи ўринда. Гуруҳда «Ал-Ваҳда» 9, «Ал Қувайт» 6 очко билан олдинда. Кейинги босқичга гуруҳнинг энг яхши икки жамоаси чиқади.
Ўтган турда «Насаф» сафарда «Ал Қувайт»ни 3:2, «Ал-Холдия» эса «Ал-Ваҳда»ни 2:1 ҳисобида енгди. Бугун қаршиликлар ғалаба қозонса, 7 очко билан вақтинча иккинчи ўринга кўтарилади. «Ал Қувайт» – «Ал-Ваҳда» баҳси соат 21:00 да бошланади.
sport.uza.uz