Наманганда олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
«Наманган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида» 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланди. Имтиҳонлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тасдиқланган тартиб ва регламент асосида ўтказилмоқда.
Тест жараёнида абитуриентларга синовларни топшириш тартиби ва белгиланган талаблар бўйича тушунтиришлар берилди. Барча аудиторияларда имтиҳонларнинг шаффоф ва холис ўтишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
[gallery-30393]
Наманган вилоятида тест синовлари учта ҳудуддаги бешта бинода ташкил этилган. Имтиҳонлар 14–23 июль кунлари икки сменада — соат 8:00 ва 15:00 да ўтказилади.
Вилоят бўйича олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун 50 минг 806 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Ҳар бир сменада 2 минг 550 нафар, бир кунда эса жами 5 минг 100 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши учун шароит яратилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА