Миллионлаб фарзандлар келажаги ҳақидаги мактуб
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти Кенгашида давлатимиз раҳбарининг набираси Шавкатбекка йўллаган самимий мактуби мазмун-моҳиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Таъкидланганидек, ушбу мактуб нафақат бир оила фарзандига, балки бутун мамлакат ёш авлодига қаратилган эзгу тилаклар, ҳаётий сабоқлар ва муҳим фикрларни мужассам этгани билан аҳамиятлидир.

Президентнинг “Мен нафақат сенинг, балки сенга ўхшаган миллионлаб Ўзбекистон фарзандларининг келажаги ҳақида ҳам ўйлашим, қайғуришим керак”, деган сўзлари эса мактубнинг асосий ғоясини, ундаги юксак масъулият ва эзгу мақсадни яққол ифода этади.
Мактубда илгари сурилган ғоялар ҳар бир ота-она, устоз ва тарбиячи учун муҳим ҳаётий хулосаларни беради.

Зеро, фарзандлар келажаги ҳақида қайғуриш, уларга муносиб таълим-тарбия бериш ва ватанпарвар авлодни вояга этказиш бутун жамиятнинг муҳим вазифасидир.
А.Бўриев, ЎзА мухбири