Ўзбекистон Биринчи хоними Иорданиядаги «Уйқудаги етти ёш ғори» тарихий мажмуасига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иорданияга давлат ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Иордания маликаси Марям Ғозий ҳамроҳлигида Аммон шаҳри яқинида жойлашган «Уйқудаги етти ёш ғори» (Асҳобул Каҳф) тарихий-диний мажмуасига ташриф буюрди.
Мазкур мажмуа диний таъқиблардан қочиб, ғорга яширинган ва, ривоятларга кўра, бир неча аср давомида уйқуда бўлган йигитлар ҳақидаги қадимий ривоят билан боғлиқ.

«Уйқудаги етти ёш ғори» Иорданияда энг эъзозланадиган тарихий-диний ёдгорликлардан бири ҳисобланиб, ислом маънавий меросида алоҳида ўрин тутади. Ушбу маскан дунёнинг турли мамлакатларидан зиёратчилар ва сайёҳларни жалб қилиб келади.
ЎзА