Мардлик ва жасорат – Ватан ҳимоячиларининг шонли йўли! (+видео)
Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Уни ҳимоя қилиш эса ҳар бир йигит-қизнинг бурчидир!
Юртимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топган кун сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва мусобақалар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Навоий давлат университетининг Математика-информатика факультетида ташкил этилди.
Ватан ҳимоячилари куни – юртимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги фидойи хизматни эътироф этиш байрами. Бу кун ҳар бир ўғил-қиз қалбида алоҳида ҳаяжон ва ғурур уйғотади.
Маълумки, ҳар бир давлатнинг куч-қудрати унинг армияси, мард ва жасур ўғлонлари билан белгиланади. Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳам ўзининг қудрати ва профессионализми билан халқаро майдонда эътироф этилган. Бугун ҳар бир ҳарбий хизматчи ёш авлодга мардлик, жасорат ва ватанпарварликнинг ҳақиқий намунасини кўрсатиб келмоқда.

– Жасорат – бу нафақат куч-қувват, балки ирода, садоқат ва меҳр-муҳаббатдир, – дейди Математика-информатика факультети декани Азамат Норбеков. – Ҳарбий хизматчиларимиз куну тун ўз вазифаларини бажариб, юрт тинчлиги йўлида хизмат қилмоқда. Олий таълим муассасаларида ватанпарварлик руҳидаги тадбирларнинг ўтказилиши эса ёшларнинг қалбида юртга муҳаббат туйғусини янада мустаҳкамлайди. Ватан учун хизмат қилиш нафақат бурч, балки юксак шарафдир. Мустақил Ўзбекистоннинг тинч ва фаровон ҳаёти – бу Ватан ҳимоячиларининг мардлиги ва жасорати самарасидир.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/C3kbiETGo6A" title="Mardlik va jasorat – Vatan himoyachilarining shonli yo‘li!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Тадбирда ҳарбий қисм аскарлари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири