Конимехда тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Конимех туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, замонавий тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Айни пайтда туман тиббиёт тизимида 63 нафар шифокор фаолият юритмоқда. Аҳолига туман тиббиёт бўлими, кўп тармоқли оилавий поликлиника, 2 та оилавий поликлиника ҳамда 10 та оилавий шифокорлик пункти орқали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
[gallery-30328]
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида кўп тармоқли марказий поликлиникада навбатни автоматлаштирувчи «Infokiyos» қурилмаси ишга туширилди. Бу тизим орқали беморлар тиббиёт муассасасига бормасдан туриб навбатга ёзилиш имкониятига эга бўлмоқда.
Шунингдек, туманнинг чекка чўл ҳудудларида яшовчи аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида «Mobil poliklinika» фаолияти йўлга қўйилган. Мутахассислар ҳар ой ушбу ҳудудларга чиқиб, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда. Аниқланган беморларга амбулатор ва стационар шароитда даволаниш учун зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА