Келишув қимматга тушди
Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан навбатдаги тезкор тадбирда фуқародан 1 000 АҚШ доллари олган “Чирчиқ-Оҳангарон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция Давлат муассасаси ходими А.И. ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинди.
У бунинг эвазига Ўрта Чирчиқ туман Тинчлик маҳалласидаги 40 метр узунликдаги хўжалик коллектори (зовур) муҳофаза зонасида мевали ва манзарали дарахтлар етиштиришга рухсат беришни ваъда қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.И.га нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
ЎзА.