Жўрабек Раҳимов ёш стартапчилар билан учрашди
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг сунъий интеллект ва стартаплар йўналишида фаолият юритаётган ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Учрашувда рақамли технологиялар, сунъий интеллект, инновацион ғоялар ва стартап экотизимини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини амалга ошириш учун яратилаётган имкониятлар хусусида атрофлича фикр алмашилди.

Вилоят ҳокими ёшларнинг стартап лойиҳалари, янги ғоя ва таклифлари билан яқиндан танишиб, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, муаллифларга амалий ёрдам кўрсатиш ва тегишли мутасаддилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берди.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири