Жазоир БАА билан дипломатик муносабат узилганини эълон қилди
Жазоир давлат телевидениеси хабар беришича, мамлакат икки томонлама алоқани сақлаб қолишнинг бор имконияти тугаганини рўкач қилиб, Бирлашган Араб Амирликлари билан дипломатик муносабатни узишга қарор қилган.
Ушбу қарор сабаби ҳозирча очиқланмаган. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари эса аввал ҳам кўп бор БААни минтақада нифоқ солишга уринишда айблаб, кескин танқид қилиб келган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА