Флоридада отишма: жароҳатланганлар бор
АҚШнинг Таллахасси шаҳридаги Флорида қишлоқ хўжалиги ва механика университети ҳудудида жойлашган “Брэгг-Мемориал” стадиони яқинида отишма содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 12 киши, жумладан, олти нафар вояга етмаган бола жароҳатланди.
“NBC News” телеканали маълумотларига кўра, жабрланганларнинг уч нафари оғир аҳволда, қолганларининг саломатлиги барқарор.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг дастлабки тахминига кўра, отишма ўзаро келишмовчилик ортидан келиб чиққан жанжал оқибатида содир бўлган бўлиши мумкин. Ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Воқеадан сўнг университет маъмурияти ижтимоий тармоқлар орқали баёнот тарқатиб, талабалар ва ходимларни хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳодиса содир бўлган ҳудуддан узоқроқда бўлишга чақирди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА