Иш берувчиларнинг 86,8 фоизи олийгоҳ, 65,1 фоизи техникум битирувчилари тайёргарлигидан қониқади (+видео)
Битирувчилар тайёргарлиги меҳнат бозори талабларига қай даражада мослигини ўрганиш учун Умуммиллий иш берувчилар сўровномаси ўтказилди.
Сўровномада 14 та ҳудуддаги 3 775 нафар иш берувчи иштирок этиб, 169 та олийгоҳ ва 591 та техникумнинг 3 775 нафар битирувчиси тайёргарлигини баҳолади.
Асосий натижалар:
олийгоҳ битирувчилари тайёргарлигидан иш берувчиларнинг 86,8 фоизи, техникум битирувчилари тайёргарлигидан эса 65,1 фоизи қониқиш билдирди;
амалий тайёргарликни кучайтириш зарурлигини олийгоҳлар бўйича 40,7 фоиз, техникумлар бўйича 53,7 фоиз иш берувчи қайд этди;
иш берувчиларнинг 45,2 фоизи тегишли олийгоҳ билан доимий ҳамкорлиги йўқлигини айтди.
Иш берувчиларнинг фикрича:
яқин 3–5 йилда сунъий интеллект, рақамли технологиялар, янги технологиялар ва ускуналарни тез ўзлаштириш ҳамда креатив фикрлаш кўникмаларига талаб ортади;
ишга қабул қилишда энг муҳим компетенция бу масъулият ва интизом (олийгоҳлар бўйича 55,6 фоиз, техникумлар бўйича 59 фоиз) бўлади.
Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА