Инсоният синовда: Сўнгги урушлар дунёга аччиқ ҳақиқатни кўрсатди (+видео)
XXI аср инсониятни янги босқичга олиб чиқиши, технология тараққиёти хавфсиз ва барқарор дунё яратиши кутилган эди. Афсуски, сўнгги йилларда Россия ва Украинадан Яқин Шарққача чўзилган қуролли можаро нуқталари бу тасаввурни жиддий синовдан ўтказди.
Урушлар фақат давлатлар ўртасидаги куч тўқнашуви эмас, балки замонавий халқаро тизим мустаҳкамлиги, иқтисодий боғлиқлик самараси ва глобал хавфсизлик механизмининг ҳақиқий ҳолатини намоён этувчи ўзига хос имтиҳонга айланди.
Сўнгги можаролар бир муҳим ҳақиқатни кўрсатди: бугунги дунёда ғалаба фақат жанг майдонида ҳал бўлмайди. Яъни, мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги, ахборот маконидаги устунлиги, жамиятнинг ички бирлиги ва сиёсий ирода ҳам ҳарбий салоҳият каби ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Шу боис хавфсизлик тушунчаси ўзгармоқда.
Энди давлатлар фақат чегарани эмас, балки ахборот макони, рақамли инфратузилма ва жамиятнинг маънавий барқарорлигини ҳам ҳимоя қилишга мажбур.
Яна бир эътиборли жиҳат: сўнгги урушлар халқаро муносабатда янги воқелик шакллантирмоқда. Дрон, сунъий интеллект ва кибер технология ҳарбий ҳаракатнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Натижада қуролли тўқнашувнинг кўлами, усули ва оқибати ўзгармоқда. Бу давлатлардан хавфсизликка нисбатан мутлақо янги ёндашув, узоқ муддатли стратегик фикрлаш талаб этмоқда.
Дунё саҳнида юз бераётган сўнгги урушлардан қандай сабоқ чиқариш мумкин? Замонавий можаролар халқаро тизимнинг қайси заиф нуқталарини очиб беряпти? Инсоният қандай хулосалар чиқариши керак? ЎзА мухбири айнан шу саволларга сиёсатшунос Муҳтор Назировдан жавоб олишни мақсад қилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/cwRcArsQjiQ" title="Urushlar dunyoga achchiq haqiqatni ko‘rsatdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА