Илмий алоқаларни кенгайтириш учун имкониятлар яратилади
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Сеул миллий университети (SNU) академик ва илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандумини имзолади.
Ҳужжат ҳамкорликнинг умумий асосини белгилайди. Меморандумда "Янги Ўзбекистон" университетида Сунъий интеллект институтини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича ҳамкорлик белгиланган.
Ҳужжат талабалар, профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар алмашинувини, илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорликни ҳамда академик ва илмий материаллар алмашинувини ҳам қамраб олади.
Ушбу ҳамкорлик икки томон ўртасидаги академик ва илмий алоқаларни кенгайтириш учун янги имкониятлар яратади. Аниқ ташаббуслар бўйича кейинги қадамлар қўшимча муҳокама ва тегишли тасдиқлардан сўнг алоҳида ёзма келишувларда белгиланади.
Н.Раҳмонова,
ЎзА