Хорижий музейлардаги гилам коллекцияларининг шаклланиш тарихи, ҳудудий-этник хусусиятлари таҳлили
Раъно Зафаржон қизи ХАТАМОВА тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ЎзФА Ўзбекистон тарихи давлат музейи Тошкент, Ўзбекистон e-mail: xatamovar16@gmail.com
Аннотация
Мазкур мақолада жаҳоннинг етакчи музейлари фондларида сақланаётган ўзбек гиламдўзлик мероси ва уни илмий тадқиқ этишнинг халқаро тажрибалари кенг ёритилган. Унда хорижий музейлардаги гилам коллекцияларининг шаклланиш тарихи, ҳудудий-этник хусусиятлари, технологик тузилиши ҳамда атрибуция масалалари таҳлил қилинган. Шунингдек, Туркия, Озарбайжон ва Миср каби давлатларнинг гилам меросини музейлаштириш, каталоглаштириш, консервациялаш ва рақамлаштириш борасидаги илғор тажрибалари қиёсий ўрганилиб, уларни Ўзбекистон музейшунослиги амалиётига жорий этиш юзасидан илмий-методик таклифлар берилган.
Таянч сўзлар: гиламдўзлик мероси, музей коллекцияси, халқаро тажриба, атрибуция, рақамлаштириш, тўқимачилик технологияси, этнографик муҳит.