Хоразмлик тиббиётчилар ўз соҳасини коррупциядан холи қилмоқчи
Урганч давлат университети катта мажлислар залида “Соғлиқни сақлаш соҳасини коррупциядан холи ҳудудга айлантириш” мавзусида ўқув семинар ташкил қилинди.
Ўқув семинарида барча тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош ҳисобчилар, харидлар ва пуллик хизмат бўйича ҳисобчилар ҳамда кадрлар бўйича масъуллар, шунингдек, туғруқ, шошилинч ва туманлараро клиник эпидемиологик диагностика, хирургия бўлими мудирлари ва бош ҳамширалар қатнашди.

Семинарда соғлиқни сақлаш вазирлиги комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бошқармаси масъуллари ҳамда Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ва бошқалар сўзга чиқиб коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақида гапирди.

Учрашувда соҳада коррупциянинг олдини олиш, шаффофликни таъминлаш ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли кўрсатмалар берилди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири