Ҳарбий хизматчиларнинг касбий тайёргарлиги оширилди
Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг «Нукус» дала ўқув майдонида артиллерия бўлинмалари ҳамда умумқўшин бўлинмаларининг артиллерия оловини бошқариш бўйича мутахассислари иштирокида навбатдаги ўқув йиғини ташкил этилди.
Мазкур ўқув йиғини ҳарбий хизматчиларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, назарий билимларини мустаҳкамлаш, амалий кўникмаларини такомиллаштириш ҳамда бўлинмалар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилди.
Унда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ тасарруфидаги артиллерия ва умумқўшин бўлинмалари ҳарбий хизматчилари, шунингдек, тегишли йўналиш мутахассислари иштирок этди.
Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг касбий билим ва малакаларини ошириш, назарий тайёргарликни амалий кўникмалар билан уйғунлаштириш, шунингдек, бўлинмалар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва мувофиқликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўқув йиғини доирасида иштирокчилар мутахассисликлари бўйича машғулотларда қатнашиб, белгиланган ўқув вазифаларини бажарди. Амалий тайёргарлик жараёнлари ҳарбий хизматчиларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, хизмат вазифаларини бажаришга шайлигини оширишга хизмат қилди.
[gallery-32732]
Таъкидлаш жоиз, бундай ўқув йиғинлари ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳоратини юксалтириш, мутахассислар салоҳиятини ошириш ҳамда бўлинмаларнинг умумий тайёргарлик даражасини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА