Ғолиб жамоалар аниқланди
Навоий вилоятида олий таълим муассасалари талабалари (қизлар) ўртасида гандбол бўйича “Универсиада – 2024” спорт мусобақаларининг финал беллашувлари бўлиб ўтди.
Унда республикамизнинг барча ҳудудларидан 182 нафар талаба ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

Финалда эса Урганч давлат педагогика институти жамоаси Навоий давлат университети жамоасига қарши майдонга чиқиб, ғалаба қозонди ва 1 ўринни қўлга киритди. 3-ўрин эса Наманган давлат университети жамоасига насиб этди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, энг фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири