Фирдавс Атамурадов Осиё ўйинлари совриндори
ХХ ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг ММА баҳсларида иштирок этаётган спортчиларимиздан икки нафари финал йўлланмасини қўлга киритган эди.
Хусусан, -60 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этаётган Фирдавс Атамурадов сўнгги ҳал қилувчи баҳсда тожикистонлик Мирзобек Умаров билан рақобатлашди. Афсуски, ушбу жангда вакилимизга омад бироз етишмади. Натижада кумуш медаль билан тақдирланди.
Бироздан сўнг, аёллар ўртасида -60 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Ҳилола Собирова финал босқичида сингапурлик Хуи Хун Тео билан олтин медаль учун куч чинашади.
Айни дамда Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 1 олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА