Ғолиблар аниқланди
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси томонидан шаҳар мактабгача ва мактаб таълим бўлими билан биргаликда бадминтон бўйича мусобақа ўтказилди.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкил этилган мусобақага шаҳардаги барча таълим ташкилотларида ишловчи ходимлар иштирок этиб, ўзларининг жисмоний қобилияти ва чаққонлигини намойиш этишди. Баҳсли ва муросасиз ўтган мусобақа ходимларнинг спортга бўлган қизиқишини янада оширди. Соҳа ходимларининг жисмоний фаоллигини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган мусобақада барча иштирокчилар ғолиб бўлиш учун астойдил ҳаракат қилишди.

Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири