Эрон АҚШдан 290 миллиард доллар талаб қилди, Россия ҳарбий кемаси чўктирилгани хабар қилинмади
Бугунги «Хориж хабарлари» дастурида Исроилнинг «Флайдубай» авиакомпаниясига Тел-Авивга парвозларни қайта тиклашга рухсат бергани, Эрон судлари АҚШдан 290 миллиард доллар товон пули ундириш ҳақида қарор чиқаргани ҳамда Украина ҳужуми оқибатида Россиянинг «Меркурий» ҳарбий кемаси чўктирилгани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, Москва Таллинни очиқ уруш бошлашга уринишда айблагани, Тожикистонда такси ҳайдовчиларидан кунлик тўлов ундириш бекор қилиниши ва Бирлашган Араб Амирликларида автобус билан юк машинаси тўқнашуви оқибатида 11 киши ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар билан ҳам таништирамиз.
Нозимбек Мардонов,
Ёқубжон Мелибаев. ЎзА