2026 йил учун энг машҳур ўронлар эълон қилинди
Кетма-кет “123456” ва “12345678”" рақамлари, шунингдек “admin” (“администратор”) сўзидан иборат белги 2026 йил дунё бўйлаб энг машҳур ўронга айланди. “NordPass” кибер хавфсизлик компанияси томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, айниқса “123456” сўнгги саккиз йил ичида еттинчи бор эътироф этилган.
Энг кўп ишлатиладиган 200 ўрон ўрганиб чиқилган изланиш натижасига кўра, сайёрамизда энг машҳур белги 1 дан 6 гача кетма-кет келадиган рақамлар йиғиндиси бўлиб, 7,2 миллион мартадан кўпроқ ишлатилган.
Иккинчи ўринда қарийб 4,5 миллион марта фойдаланилган “admin” сўзи ва учинчи ўринда уч миллион мартадан кўп танланган 1 дан 8 гача рақамлар кетма-кетлигидир. Қизиғи шундаки, ўронларнинг аксарида рақамлар иштирок этган. “ўрон”, яъни инглизча “password” 7-ўринни эгаллаган.
Тадқиқот 44 мамлакатда ўтказилиб, 2025 йил сентябридан 2026 йил сентябригача бўлган даврда қоронғи тармоқ маълумот захираси ва оммавий маълумот сизиб чиқишини ўрганди.
С.Раҳимов, ЎзА