АҚШ “Nvidia” чипини Хитойга етказишда гумонланган компанияни қора рўйхатга киритди
АҚШ Савдо вазирлиги томонидан Сингапурнинг "Megaspeed" компанияси 2024 йилдан буён “Nvidia” ишлаб чиқарган сунъий интеллект чипини Хитойга ноқонуний етказиб беришда гумонланган.
Расмийлар мазкур корхона илғор компьютер чипини тегишли рухсатномасиз бошқа шахс ёки ташкилотга етказиб бериш хавфини туғдирганига эътибор қаратган.
Чекловга мувофиқ, экспорт назоратидаги маҳсулотни “Megaspeed” ва шўъба корхоналарига етказиб бериш учун Савдо вазирлиги махсус рухсатномаси талаб этилади. Бинобарин, компания томонидан рухсат олиш учун берилган ариза рад этилиши кутиляпти. Сингапур Бош вазири Лоуренс Вонг мамлакат “Megaspeed” фаолияти юзасидан мустақил текширув олиб бораётгани, АҚШ терговида эса иштирок этмаётганини маълум қилди.
Таъкидланишича, “Nvidia” раҳбари Женсен Хуангнинг бу ишдаги эҳтимолий ўрнини ўрганиш Америка ҳукумати ваколатига киради. Агар Сингапур қонунчилиги бузилгани аниқланса, тегишли чора кўрилади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА