Эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ учун 92,1 миллиард сўм компенсация тўлаб берилди
Мамлакатда мавжуд қонунчиликка асосан, эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ бўйича белгиланган базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилмоқда.
2026 йилнинг 6 ойи давомида 562 минг 918 та эҳтиёжманд оилага электр энергияси ва табиий газ учун жами 92,1 миллиард сўм компенсация маблағлари тўлаб берилди.
Шундан электр энергияси учун – 51 427,8 млн сўм, табиий газ учун – 40 702,3 млн сўм миқдорида компенсация берилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, компенсация олиш бўйича батафсил маълумотга эга бўлиш учун маҳалладаги ижтимоий ходимга, тумандаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ёки Агентликнинг “1140” қисқа рақамли Call-марказига мурожаат қилиш мумкин.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА