Давлат байроғи — миллий ифтихор тимсоли
Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллигига бағишлаб қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон” боғида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
Маросимда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси, И. Нажмиддинов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М. Оппоқов сўзга чиқиб, давлат байроғининг халқимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталди.
Таъкидланганидек, давлат байроғи шунчаки давлат рамзи эмас, балки мустақиллигимиз, миллий ўзлигимиз, халқимизнинг орзу-интилишлари ва эртанги кунга бўлган ишончининг ёрқин ифодасидир. Унинг баланд ҳилпираши ҳар бир юртдошимиз қалбида Ватанга дахлдорлик, фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотади.
[gallery-32598]
Вилоятнинг Поп, Чортоқ ва Тўрақўрғон туманларида ҳам сана муносабати билан тадбирлар ташкил этилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА