Бўялган помидорлар аниқланмади
Тошкент бозорларида кимёвий бўёқлар билан ишлов берилган помидорлар оммавий сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Шу боис, Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтдаги барча озиқ-овқат бозорларида ҳолат ўрганилди.


Текширув якунларига кўра, кимёвий бўёқлар билан ишлов берилган сабзавот маҳсулотлари сотилаётгани ҳолатлари аниқланмади.
Г.Бобоева, ЎзА