Бош прокуратура: танқидий материаллар асосида 15 жиноят иши қўзғатилди
Прокуратура органлари фаолиятида жамоатчилик билан самарали ҳамкорлик қилиш, аҳолини қонунчиликдаги ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ишлар ҳақида мунтазам хабардор этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2026 йил 7 ойида прокуратура органлари томонидан 95 минг 792 қонунчилик тарғиботи тадбири ўтказилган. 575 ҳисобот халқ депутатлари кенгашлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тақдим этилган.
Бош прокуратуранинг расмий веб-сайтида 1 минг 753 материал эълон қилинган. Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда 5 минг 259 хабар, видеоролик ва инфографика жойлаштирилган.
Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган танқидий материаллар жамоатчилик назоратининг муҳим шакли сифатида тизимли равишда ўрганиб борилган.
Прокуратура аралашувини талаб қилган 800 га яқин танқидий материал ўрганилган. Кўтарилган муаммоларни ўрганиш натижасида 17 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган. Тегишли идораларга 10 тақдимнома киритилган. 15 жиноят иши қўзғатилган. 55 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.
Н.Абдураимова, ЎзА