Бишкекда ТДТга аъзо давлатлар ёшлар ва спорт вазирлари йиғилди
Қирғизистон пойтахтида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ёшлар ва спорт вазирлари 10-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
“Кабар” ахборот агентлиги хабарига кўра, юбилей йиғилишида Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркиядан келган расмий делегациялар вакиллари, шунингдек, ТДТ котибияти раҳбарияти иштирок этмоқда.
Учрашув давомида иштирокчилар ёшлар сиёсатини ривожлантириш, давлатлар аро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма спорт лойиҳалари амалга ошириш мавзулари муҳокама қилиняпти. Шунингдек, режага киритилган асосий масалалар, турли лойиҳалар кўриб чиқилиб, йиғилиш якуни бўйича тегишли баённома қабул қилинади. Тадбир доирасида хорижий делегациялар вакиллари икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
А.Маматов, ЎзА