“Беш ташаббус паралимпиадаси”: адаптив спорт турлари бўйича республика финал босқичи бошланди
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” спорт мажмуаларида “Беш ташаббус паралимпиадаси” доирасида адаптив спорт турлари бўйича республика финал босқичи бошланди.
Мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сараланган жами 364 нафар спортчи 5 та пара спорт туридаги баҳсларда ғолиблик учун кураш олиб боради.

Мусобақалар якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Республика финалида биринчи ўринни қўлга киритган 26 нафар ғолиб истиқомат қилаётган маҳаллаларда замонавий универсал спорт майдончалари барпо этилиши белгиланган.
Мазкур мусобақа имконияти чекланган ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишини кенгайтириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Мусобақалар 15 июлга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА