Волейбол бўйича финал босқичида иштирок этадиган жамоалар номи маълум
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги «Олимпия шаҳарчаси»да «Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари!» мусобақаларининг волейбол бўйича саралаш баҳслари ўз якунига етди.
Кеча қизлар ўртасида тўртта учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилояти жамоалари ўзаро куч синашди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсда нукуслик волейболчилар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
[gallery-30372]
Қолган учрашувларда ҳам бир хил — 2:0 ҳисоби қайд этилди. Самарқанд вилояти жамоаси Тошкент шаҳри терма жамоасини мағлуб этди. Хоразм вилояти волейболчилари Фарғона вилояти устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди. Куннинг сўнгги учрашувида эса Наманган вилояти жамоаси Жиззах вилояти вакилаларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, «Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари!» мусобақаларининг финал босқичига Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Хоразм ва Наманган вилоятлари қизлар жамоалари йўлланмани қўлга киритди.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА