“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг энг чаққон талабалари аниқланди
Термиз давлат университетида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Сурхондарё вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда олтита олий таълим муассасасининг саралаш босқичларида ғолиб бўлган талабалар иштирок этиб, ўзаро беллашди.

Чаққон ва чидамлилик намойиш этилган мусобақа нафақат соғлом турмуш тарзини, балки дўстлик ва баҳамжиҳатликни ҳам кенг тарғиб қилди.

Қизиқарли лаҳзаларга бой бўлган мусобақа якунида Термиз давлат университети фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Термиз давлат педагогика институти ҳамда Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига насиб этди.

Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири