Қаршилик темирчи солиқдан 8 миллион сўм иқтисод қилди
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги мавжуд муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш, ҳунармандларни моддий-маънавий рағбатлантириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни ҳунармандчилик соҳасига жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги мавжуд муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш, ҳунармандларни моддий-маънавий рағбатлантириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни ҳунармандчилик соҳасига жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.– Вилоятда 325 дан ортиқ ҳунарманд жорий йилда 270 миллион сўмга яқин солиқ имтиёзларидан фойдаланди, – дейди Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ф.Жабборов. – Президентимизнинг жорий йил 17 ноябрдаги фармони билан ҳунармандлар ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан озод этилди. Қишлоқ жойларда рўйхатдан ўтган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадалининг 50 фоизини тўлайди.
Ҳунармандларга ўз маҳсулотини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этиш, жумладан, банк ҳисоб рақамидаги чет эл валютасини нақд шаклда олиш ҳуқуқи берилди.
– 2014 йидан буён темирчилик фаолияти билан шуғулланиб келаман, – дейди Қарши шаҳридан Маҳмуд Холов. – Ўтган йиллар мобайнида 8 миллион сўмга яқин солиқ имтиёзларидан фойдаландим. Жамғарилган маблағларни цехимизнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга сарфлаймиз.
– “Ҳунарманд” уюшмаси аъзосиман, гулли ва чокли тикиш билан шуғулланаман, – дейди ҳунарманд Марҳабо Тошева. – 2017 йилда солиқ имтиёзларидан фойдаланиб, 2 миллион сўмга яқин пул жамғардим. Бу маблағга яна битта тикув машинаси харид қилдим. Ҳозир фаолиятимни янада кенгайтириш тараддудидаман.