АҚШ 50 мамлакат фуқаролари учун 20 000 долларгача виза депозити дастури жорий қилади
АҚШ Давлат департаменти виза депозити дастурини доимий равишда жорий қилди. Энди 50 мамлакатдан сайёҳлик ва бизнес визаси (B1/B2) учун мурожаат қилувчилар 20 000 долларгача депозит қўйиши шарт бўлади.
Тегишли рўйхатга Грузия, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам киритилган.
АҚШ расмийлари айтишича, ушбу чора виза қоидасини бузиш ва мамлакатда белгиланган муддатдан кўп қолиш ҳолатини камайтиришга қаратилган. Вашингтон самарали деб ҳисоблаган 2025 йилги синов дастури натижасидан келиб чиқиб қабул қилинган янги қоида 3-августдан кучга киради.
С.Раҳимов, ЎзА