46 минг 982 дона пиротехника воситаси аниқланди
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармалари, Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан биргаликда Тўрткўл туманида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши оператив тадбир ўтказди.
Тадбир давомида бир нафар фуқаронинг қўл сумкасидан 900 дона, бошқа бир фуқаронинг уйида сотиш мақсадида яшириб сақланган 45 минг 985 дона пиротехника воситаси, яъни “пақилдоқ” ва 97 дона салют аниқланди. Жами 46 минг 982 дона пиротехника воситаси белгиланган тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳозирги вақтда бу ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, пиротехника воситалари кўнгилочар мақсадларда қўлланилса-да, улардан нотўғри фойдаланиш инсон ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф солиши мумкин.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири